Блоомберг агентлигига кўра, можаро бошланганига қарийб икки ҳафта бўлган бир пайтда америкалик ҳарбийлар Эрон ҳужумларини қайтариш учун қимматбаҳо ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини фаол ишлатишга мажбур бўлмоқда.
Пентагон зарбалар сони тахминан 80 фоизга камайганини билдирганига қарамай, Теҳрон Яқин Шарқдаги ҳарбий обектлар ва энергетика инфратузилмасига ҳар куни зарбалар бериб келаётгани таъкидланади.
Агентликнинг қайд этишича, Эрон йиллар давомида ракета ва дронлар захирасини ошириб борган ҳамда уларни мамлакатнинг турли ҳудудларига жойлаштирган.
Баллистик ракеталар АҚШ иттифоқчилари ҳаво мудофаа тизимларини енгиб ўта олади, “Шаҳед” туридаги арзон дронлар эса уларни йўқ қилиш учун қиммат воситалардан фойдаланишга мажбур қилади.
Шунингдек, инфрақизил бошқарув тизимига эга Эрон зенит ракеталари ҳам АҚШ авиацияси учун алоҳида хавф туғдирмоқда.
Улар радиолокацион бошқарувдан фойдаланмагани сабабли, самолётлар ҳужум ҳақида ракета учирилмагунча огоҳлантириш сигнали олмайди. Бу эса АҚШнинг Эрон ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ назорат ўрнатишига тўсқинлик қилаётгани айтилмоқда.
Ҳавода тўлиқ устунликка эриша олмаган америкалик ҳарбийлар узоқ масофали ракеталардан фаолроқ фойдаланмоқда.
Блоомберг маълумотига кўра, жангларнинг дастлабки 100 соати давомида бир неча юзта “Томаҳаwк” ракетаси ишлатилган. Бироқ бундай қуролларни ишлаб чиқариш чекланган.
Пентагоннинг собиқ ходими Элейн Маккаскернинг баҳолашича, бир йилда 100 тадан кам Томаҳаwк ракета ишлаб чиқарилади, шу боис уларнинг захирасини тиклаш учун йиллар талаб қилиниши мумкин.
Бундан аввал Тҳе Неw Ёрк Тимес ҳам Эроннинг арзон дронлардан фойдаланиши АҚШ ва унинг иттифоқчиларида қиммат ракеталар захираси тез камайишига олиб келаётганини ёзган эди.
Газета маълумотига кўра, бир дона “Шаҳед-136” дрони 20–50 минг доллар атрофида туради, Патриот мажмуаси ракетасининг қиймати эса 3 миллион доллардан ортиқ.
АҚШ расмийлари ҳисоб-китобларига кўра, жангларнинг биринчи ҳафтасидаёқ Вашингтоннинг харажатлари тахминан 6 миллиард долларга етган.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) маълумотига кўра, можаронинг дастлабки беш кунида Эрон томонидан 500 дан ортиқ баллистик ракета ва 2 мингдан зиёд дрон учирилган.




