ЙТҲ тупроқ ортилган Ҳоwо русумли юк автомашинаси тормоз тизимидаги носозлик сабаб юз берган. 3 киши вафот этган ва 4 киши жароҳат олган.
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида ЙТҲ юз бериб, 3 киши ҳалок бўлди, яна 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 10-октябр куни соат 09:40 ларда “Нефтчилар” МФЙ, Кончилар кўчасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Нефтчилар—Кулла йўналишида ҳаракатланаётган, 1978-йилда туғилган Ў.А. бошқарувидаги тупроқ ортилган Ҳоwо русумли юк автомашинаси тормоз тизимидаги носозлик сабабли бошқарувни йўқотган.
Оқибатда юк автомашинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Cобалт, Нехиа, БЙД Сонг Плус ва Нехиа-2 автомашиналари, шунингдек, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Нехиа-3, Дамас ва Матиз русумли транспорт воситаларини уриб юборган. Кўча бўйида жойлашган дўконларга ҳам зарар етган. ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Ҳоwо юк автомашинаси ҳайдовчиси ва яна 3 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда юк машинаси 7 та автомобилни уриб юборди
Administrator11-октябр, 2026, 11:0224 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Эркинжон Турдимовга ходимларни суҳбат асосида ишга олиш учун ваколат берилди
19 соат олдин73

Ўзбекистон
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди
19 соат олдин30

Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Кредитга тақиқ" хизматидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга яқинлашди
22 соат олдин31

Ўзбекистон
Собиқ ҳоким ёрдамчисидан яна 62,8 млн сўм ундирилади
20-октябр, 2026, 14:0878