Ўзбекистон

Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди

Administrator19 соат олдин30 кўришлар
Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Лабо ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Исузу юк машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 12-октябр куни соат 12:00 ларда А-373 “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг Хўжаобод тумани “Бобур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 361-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2006-йилда туғилган З.О. Лабо русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган ва ҳаракатни давом эттирган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган Исузу русумли автомашина билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида Лабо ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Дастлабки ўрганишларда ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани, шунингдек, автомашина тегишли ҳужжатларсиз бошқарилгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Андижонда 20 ёшли йигит Лабода ағдарилиб кетди | Effect.uz