Qorong‘i rejim
Жаҳон

Америкалик йигит ЧатГПТ лойиҳалаган ҳақиқий ўқ отувчи тўппончани 3Д-принтерда чоп этди

Akmal Eshonxonov71 кўришлар
Америкалик йигит ЧатГПТ лойиҳалаган ҳақиқий ўқ отувчи тўппончани 3Д-принтерда чоп этди

Америкалик Коди Уилсон сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилганини таъкидлаётган ВАСП номли тўппончани намойиш этди. 22 калибрли қурол ГатГПТ деб номланган махсус сунъий интеллект модели ёрдамида яратилган.

Қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи фаоли Коди Уилсон 3Д-принтер ёрдамида тайёрланадиган қуроллар соҳасидаги янги ишланмасини тақдим этди. У ВАСП деб номланган ушбу қуролни дунёдаги илк “сунъий интеллект томонидан яратилган қурол” деб атамоқда. Бу ҳақда Тҳе Верге нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ВАСП пластик корпусга ўрнатилган пружинали механизм ва тўппонча стволидан иборат бўлиб, Уилсоннинг аввалги ишланмаси — Либератор номли бир марталик 3Д-босма қуролни эслатади. Қурилманинг ташқи кўриниши анъанавий тўппончалардан анча фарқ қилади.

Уилсоннинг таъкидлашича, у шунчаки сунъий интеллект ёрдамида қурол яратмаган, балки қурол лойиҳаларини ишлаб чиқишга қодир бўлган махсус сунъий интеллект моделини ҳам яратган. ГатГПТ деб номланган ушбу модел ДЕФЦАД платформасидаги рақамли қурол лойиҳалари кутубхонаси асосида ўқитилган. Хабарда айтилишича, модел қурол ясаш учун зарур қисмларни танлашда ҳам ёрдам бера олади.

Мазкур ишланма серия рақамига эга бўлмаган ва кузатиш қийин бўлган уй шароитида тайёрланган қуроллар — “арвоҳ қуроллар” (гҳост гунс) тарқалиши билан боғлиқ хавотирларни кучайтириши мумкин. Уилсон қуролга эгалик қилишни “инсоннинг фундаментал ҳуқуқи” деб ҳисоблашини билдирган.

Тҳе Верге хабарига кўра, ВАСП лойиҳаси сунъий интеллект билан оддий мулоқот орқали ишлаб чиқилган. Нашр шунингдек, қурол ҳақиқий ўқларни отишга қодирлигини ва унда серия рақами мавжуд эмаслигини қайд этган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Америкалик йигит ЧатГПТ лойиҳалаган ҳақиқий ўқ отувчи тўппончани 3Д-принтерда чоп этди | Effect.uz