Учрашув давомида иштирокчилар суд тизими фаолияти, очиқлик масаласи ва жамоатчилик вакилларининг қабулга кириш тартиби борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Айрим масалалар юзасидан саволлар кўтарилиб, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Фаоллар таъкидлашича, суд органлари билан мулоқотда очиқ формат ва жамоатчилик учун қулай механизмлар яратилиши муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, қабул жараёнининг тартиби ва амалиёти бўйича қатор таклифлар илгари сурилган. Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ва кўтарилган масалаларни ҳуқуқий доирада муҳокама қилишга келишиб олингани қайд этилди.



