Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида С. Қ. (2006-йилда Тошкент вилоятида туғилган), З. У. (2004-йилда Тошкент вилоятида туғилган), Д. Ў. (2004-йилда Тошкент вилоятида туғилган) ва А. У. (2003-йилда Тошкент вилоятида туғилган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. Қ., З. У., Д. Ў. ва А. У. вояга етмаган С. Я. (қиз бола, 2010-йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди, 119-моддаси 3-қисми “а” банди, 28,118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,119-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларини содир этганликда айбли деб топилди.
▪️С. Қ. (жиноят содир этилган вақтда вояга етмаган)га 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 85-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш)га асосан 10-йил,
▪️З. У.га 118-моддаси 3-қисми “а” банди, 119-моддаси 3-қисми “а” банди, 28,118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,119-моддаси 3-қисми “а” банди билан 12-йил,
▪️Д. Ў.га 118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси 3-қисми “а” банди билан 10-йил 6 ой,
▪️А. У. (ИИ-гуруҳ ногирони)га 118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси 3-қисми “а” банди билан 7-йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.




