Иқтисодиёт

1-мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгарди?

Administrator4-март, 2026, 05:02203 кўришлар
1-мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгарди?

▪️ Оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12 фоизгача пасайтирилди;

▪️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланди:

➖ тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;

➖ ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.

▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли қарздорликни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус бериш тизими яратилди;

▪️ “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги И гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларнинг уйлари энергия тежамкор қилиб таъмирланади;

▪️ Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма олади, аеропорт ва вокзал автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди;

▪️ Давлат хизматига ишга киришда (танловларда) тест натижалари бир йилгача амал қилади. Давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “ваcанcй.гов.уз” электрон платформасида эълон қилинади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

1-мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгарди? | Effect.uz