Коронавирус авж олди: АҚШ расмийси Хитойни шаффофлик йўқлигида айбламоқда

Коронавирус қурбонлари сони қарийб 1400 га етди, жума куни 5000 дан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди.

Пекинда ҳукуматнинг инқирозга қарши чоралари бўйича ўтказилган юқори раҳбарият йиғилишида амалдорлар бошқа ҳудудларни икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида "Ухандаги сингари карантин ва қутқарув чораларини кўришга" чақирдилар, шу жумладан марказлаштириш ва беморлар учун карантин ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган.

Пайшанба куни Бош вазир Ли Кецян раислигида ўтказилган йиғилиш Уханда вирус юқтирганликда тахмин қилинган ёки тасдиқланган аҳолини таснифлаш ва ажратишни "тезлаштириш"га чақирди.

"Бизнинг таклиф қўлланмагани ва Хитой томонидан шаффофлик йўқлиги бироз кўнглсиз холатдир", деди АҚШ Миллий иқтисодиёт кенгаши директори Ларри Кудлоу журналистларга.

Кудлоунинг таъкидлашича, Президент Си Цзинпин Доналд Трумпга Пекин АҚШнинг ёрдамини қабул қилишига ишонтирган, аммо "улар бунга  йўл қўймаяпти".

“Уларнинг мақсади нима эканлигини билмайман. У ерда балки кўпроқ одамлар азоб чекаётган бўлиши мумкин", деди у. "Сиёсий бюро бизга очиғини таъкидлаяптими?" - деб сўради у коммунистик Хитойнинг юқори бошқарув органига мурожаат қилиб.

Вухандан ташқарида энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири бўлган Хуангангда (2000 дан ошиқ ҳодиса ва камида 59 киши ўлими) ҳокимият 14 кун давомида фавқулодда чораларни кўрди, барча турар жойлар "тўлиқ муҳрлаб қўйилди" хаттоки транспорт воситаларини тақиқлаш бундан мустасно эмас.

Кўрилаётган чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш учун назорат пунктлари ташкил қилинади ва жамоат хавфсизлиги таъминланади. Маҳаллий округ қўмитаси аҳолига зарур нарсаларни етказиб бериши керак. "Барча аҳоли ўз жамоаларидан рухсатисиз чиқиш ёки киришлари мумкин эмас", дейилади хабарномада.

Хубейнинг марказий қисми Давуда 600 мингдан ортиқ одам истиқомат қилади, пайшанба куни тушдан кейин расмийлар фавқулодда билдиришномалар билан турар жойлар ва бинолар муҳрланиши ва транспорт воситаларининг тақиқланиши ҳақида хабар берди. Қоидаларни бузганлар "уруш қоидаларига мувофиқ ушлаб турилади". "Ғайриоддий вақтларда фавқулодда чоралар керак", дейилади баёнотда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас