Фарғонада МультиРадар ўрнатилган “Нексия-3”ларнинг рақамлари маълум бўлди

Ҳозирда Фарғона вилоятига 4 та шу русумдаги автомашина келтирилган.

Фарғона вилоятида МультиРадар ўрнатилган “Нексия-3” машиналарнинг давлат рақамлари маълум бўлди. Бу ҳақда Effect.uz ахборот агентлиги манбаси хабар бермоқда.

Мазкур приборлар ўрнатилган автомобиллар Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларига берилган. Ҳозирда Фарғона вилоятига 4 та шу русумдаги автомашина келтирилган.

Фарғонада мультиРадари бор “Нексия-3” машиналарига қуйидаги давлат рақамлари ўрнатилган:

40 616 NBA

40 018 JBA

40 856 NBA

40 854 NBA

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 13 февраль кунидан фаолиятини бошлаган МультиРадар ўрнатилган машинлар бир кунда 550 та тезлик билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Видео: Фарғонада иш бошлаган МультиРадар бир кунда 550 та “ўлжа” тутди

Автомобиллар Ички ишлар вазирлигининг одатдаги, бизга таниш бўлган автомашиналаридек махсус белгилар, сирена ва бошқалар билан жиҳозланмаган. МультиРадар бир вақтнинг ўзида олтита полосагача бўлган йўлни бемалол назорат қилади.

Прибор фаолиятига инсон омилининг таъсири минимал даражада. Прибор автомашина ҳаракатда бўлган, тўхтаб турган, рўпарангиздан ва ортингиздан келаётган барча ҳолатларда тезлигингизни ўлчаб, меъёрдан ошиш ҳолатларини автоматик равишда қайд этади.

https://imbt.ga/lOTzAnwB2B

https://imbt.ga/CuZ5wZRhCa

Тезликни оширманг! Агар тезликни меъёрдан оширган бўлсангиз, йўлингизда бирорта ҳам ЙПХ инспектори ёки бирор турдаги радар учрамаган бўлсада, уйингизга тезликни оширганлигингиз бўйича жарима қоғози келиб тушса, билингки сиз қаердадир МультиРадар СD билан жиҳозланган автомашина билан тўқнаш келгансиз.

Тезликни оширманг! Йўллардаги МультиРадар нимага керак ва у қандай (пул) ишлайди?

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас