Чилонзорда хотини билан жанжаллашган эркак ўзини ёқиб юборди

Ҳозирда Сергей.И билан психологлар шуғулланмоқда.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида хотини билан урушиб қолган эркак ўз машинасида ўзини ёқишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 12-13 февралга ўтар кечаси, соат 01:45 ларда, Чилонзор тумани ҳудудини қўриқлаш пайтида Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ППС Марказий ички ишлар бошқармаси 4-баталони бригадаси 1-отряди офицери, кичик сержант A.Маҳмудов ва Миллий гвардия аскари Б.Мамажонов 90-мактаб атрофида машина салонида эркак ўзини ўт қўйишга уринаётганини кўриб қолган.

Ходимлар дарҳол ёнғинни ўчириш чораларини кўриб, тез ёрдам чақирган. Шифокорлар келишидан олдин жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ўзини Сергей.И деб таништирган эркак билан суҳбат пайтида хотини билан жанжалдан кейин кучли безовталик сабаб ўзига ўт қўйганини тан олди. У ҳодисани амалга ошираётган вақтда маст бўлган. Ҳозирда Сергей.И билан психологлар шуғулланмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас