Ўзбекистонда янги ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди

Бугун туманда халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессияси бўлиб ўтган.

Сурхондарё вилоятида қайтадан ташкил этилган Бандихон туманига ҳоким тайинланди. ЎзАнинг маълум қилишича, бугун туманда халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессияси бўлиб ўтган.

Сессияда ташкилий масала кўрилган бўлиб, Қизириқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ўткир Чориев Бандихон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

http://uza.uz/upload/iblock/d60/tayinlov_yangi_tashkil_etilgan_tumanga_okim_tayinlandi.jpg

Сессияда шунингдек, туман прокурори, ички ишлар бўлими ва давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари, туман ҳокими ўринбосарлари тайинланган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас