Хитойда коронавирусга чалинган беморларни даволаш усули топилди

Янги усул ёрдамида ўн нафар беморни оғир аҳволда даволашга муваффақ бўлинган.

Хитой маҳаллий шифокорлари коронавирус билан оғриган беморни даволашнинг муваффақиятли йўли топилганини ҳақида эълон қилди.

Унга кўра, коронавирус билан оғриган беморларга плазма қуйиш усули Хитойда самара бергани исботланган. Янги даволаш усулининг самарадорлиги ҳақида Ухан касалхонаси раҳбари Чжан Дингю матбуот анжуманида эълон қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, касалликни енгиб ўтган баъзи одамларнинг плазмасида коронавирус билан курашишга ёрдам берадиган антикорлар топилган.

Global Times газетасининг ёзишича, янги усул ёрдамида ўн нафар беморни оғир аҳволда даволашга муваффақ бўлинган.

КОРОНАВИРУС

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 63,8 мингдан ошди, шундан 1 380 киши вафот этди, 6 723 киши шифохонадан даволаниб чиқди.

Хитойдан ташқарида янги коронавирус билан касалланганлар сони 505 нафарга етди, бу Хитойнинг ўзида бўлган ҳолатларнинг 1% дан кам.

2019 йил 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмида Хубэй провинцияси Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу 2019-nCoV коронавирус. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги турига Хитойда расмий ном берди - COVID-2019.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас