Ўзбекистонда бир ойда нега 114 киши ҳалок бўлди? (видео)

Ўлим ҳолатлари асосан ҳайдовчиларнинг пиёдаларни уриб юбориши билан боғлиқ.

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январ ойида йўлларда 114 киши ҳалок бўлган. Бу кунига ўртача 4 киши деганидир.

Ўлим ҳолатлари асосан ҳайдовчиларнинг пиёдаларни уриб юбориши билан боғлиқ.

Aвтомобил билан боғлиқ бўлган энг кўп ўлим сабаблари:

1) йўлнинг нотўғри жойда ўтиши;

2) ҳайдовчи пиёдани кўрмай қолиши;

3) тезлик.

Маълумот учун, бундай вазият бутун дунё мамлакатлари рўй берадиган ҳолат. Ҳар бир мамлакатда машиналарнинг пиёдаларни уриб юбориш ҳолатларини ҳал қилишнинг ўзига хос усуллари мавжуд.

Масалан баъзи мамлакатларда жарималар оширилади, бошқалари эса йўлларда тезликни чеклаш учун энг замонавий технологиялар хизматидан фойдаланади.

“Новости Узбекистан” нашри юқоридаги нохуш ҳолат юзасидан видеорепортаж тайёрлади. 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас