Италия Кубоги. Роналду “Ювентус”ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Барчаси жавоб учрашувда ҳал бўлади.

Италия Кубогининг биринчи ярим финалидан ўрин олган “Милан” – “Ювентус” учрашуви дуранг билан якунланди. 

Миланликлар учрашувнинг 91 дақиқасигача ҳисобда олдинда боришаётган эди, бироқ ўйиннинг охирига келиб Роналду пеналти ишлади ва ушбу пеналтини голга айлантириб жамоасини мағлубиятдан қутқариб олди.

 Милан – Ювентус 1:1 (0:0, 1:1)

“Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)”

Голлар: 1:0 – 61 Ребич, 1:1 – 90, пенальти Роналду.

Милан – Доннарумма, Калабрия, Романьоли, Тео, Кьер, Кастильехо (Салемакерс, 80), Кессиэ, Беннасер, Чалханоглу (Лукас Пакета, 87), Ибрагимович, Ребич (Лаксальт, 74).

Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо (Игуаин, 69), де Лигт, Пьянич, Матюиди (Рабьо, 73), Рэмзи (Бентанкур, 63), Куадрадо, Роналду, Дибала.

Огоҳлантиришлар: Ибрагимович (29), Рэмзи (30), Тео (42), Кессиэ (58), Кастильехо (69), Калабрия (90).

Четлатиш: Тео (71).

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас