Ўзбекистон ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жавобгарликни кучайтирмоқда

Aдлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд ва Бош прокуратура ушбу ислоҳот учун масъул органлар сифатида белгиланган.

Ўзбекистон Ҳукумати экология соҳасидаги жиноятлар ҳамда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда 2020 йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг 54-бандида келтирилган.

Айтилишича, Жиноят кодексига ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, сув ва атмосфера ресурсларига етказилган зарарни қоплайдиган янги моддалар киритилиши мумкин, шунингдек бундай жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин.

Aдлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд ва Бош прокуратура ушбу ислоҳот учун масъул органлар сифатида белгиланган. Тегишли қонун жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ишлаб чиқилиши керак.

Маълумки, Олий Мажлис Сенати 2019 йил май ойида “Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик” маъмурий кодексига киритилган тузатишларни маъқуллаган эди.

Ўзгаришларга кўра, эндиликда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш — энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача (ҳозирда — ЭКИҲнинг 0,5 дан 2 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд вояга етмаган шахс ҳузурида содир этилса, энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Mehr va оqibat Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти маълумотларига кўра, 2014−2018 йилларда фуқаролардан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат тўғрисида 3500 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас