Шимолий Кореяда карантин қоидасини бузган амалдор қатл этилди

Эркак коронавирусга қарши қўлланган карантиндан чиқиб, жамоат ҳаммомига борган.

Хитойга ташриф буюрган Шимолий Кореянинг савдо вакили КХДРга қайтиб келганидан кейин карантин қоидаларини бузганлиги учун қатл этилди.

Айтилишича, эркак коронавирусга қарши қўлланган карантиндан чиқиб, жамоат ҳаммомига борган.

Aмалдорнинг карантиндан чиқарилиши бу КХДРда фуқароларнинг қўшни мамлакатга ташриф буюриши билан боғлиқ вазият бўлиб, у қонунни бузганлиги учун ўлимга ҳукм қилинган. Ҳукм эса сўзсиз ижро этилган.

Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг яна бир мулозими Хитойга ташриф фактини яширишга уринганидан кейин узоққа сургун қилинганлиги айтилмоқда.

Шимолий Корея коронавирусга қарши энг қаттиқ карантин чораларини кўрди, Хитой билан чегарани деярли бутунлай тўсиб қўйди. КХДРда ҳозирча коронавирус билан оғриган бемор қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, КХДРда ҳарбий хавфсизлик қонунлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хитойга ташриф буюрган фуқароларига нисбатан жорий қилинган.

КОРОНАВИРУС

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 63,8 мингдан ошди, шундан 1 380 киши вафот этди, 6 723 киши шифохонадан даволаниб чиқди.

Хитойдан ташқарида янги коронавирус билан касалланганлар сони 505 нафарга етди, бу Хитойнинг ўзида бўлган ҳолатларнинг 1% дан кам.

2019 йил 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмида Хубэй провинцияси Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу 2019-nCoV коронавирус. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги турига Хитойда расмий ном берди - COVID-2019.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас