Назарбоев Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради

Бунга оиласи унга босим ўтказишга уринаётганини сабаб қилиб кўрсатилди.

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбоев Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўрамоқда. Бунга оиласи унга босим ўтказишга уринаётганини сабаб қилиб кўрсатди.

Ойсултон Назарбоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида йирик кўламдаги коррупциядан хабардорлигини, Қозоғистон халқидан миллиардлаб доллар ўғирланганини ёзди.

https://moika78.ru/news2/2020/02/Sres6.jpg

У Россиянинг “Газпром” компанияси Қозоғистон газини сотиб олиш учун тузган шартномани тилга олди. Ойсултон Назарбоевнинг таъкидлашича, “Газпром” Қозоғистонда йилига 1,5 миллиард доллар даромад оляпти. Бу пуллар Россия амалдорлари ва “Газпром” раҳбарияти ўртасида тақсимланяпти.

Қозоғистон олаётган 700 миллион доллар атрофидаги даромад эса Тимур Кулибаев ва Ойсултоннинг собиқ қайнотаси Қайрат Боранбаев ўртасида бўлиб олиняпти.

Ойсултоннинг қўшимча қилишича, онаси Дариға ва унинг эри Қайрат Шарипбаев шартномаси ўзлариники қилмоқчи бўлган ва Нурсултон Назарбоевни набирасига қарши қайраган. 

Маълумот учун, Ойсултон Назарбоевнинг отаси Роҳат Алиев 2015 йилнинг февралида Австриядаги қамоқхонада ўлик ҳолда топилган эди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас