Владимир Путин ва Сооронбай Жээнбеков Москвада хоч йилини очиб беради

Хоч йилининг очилиш маросими Кремл Конгресслар саройида бўлиб ўтади.

Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 27 февраль куни Москвада “хоч йили”ни очиб беради. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, йилнинг очилиш маросими Кремл Конгресслар саройида бўлиб ўтади. Тадбирда қирғиз ва рус санъаткорларининг чиқишлари билан бирга катта гала-концерт бўлиб ўтиши кутилмоқда. Қўшимча қилинишича, Россия ва Қирғизистон бу йил бўлиб жами 221 тадбирни ўткаади.

Шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Москвадаги ғалаби парадига ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев Туркияга бориши ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга боради

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас