Андижондаги фожиали ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Андижон тумани ҳудудида Асака туманида яшовчи Х.М. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан ошириб бошқарган.

Андижон туманида содир бўлган фожиали ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кеча, 13 февраль куни соат 21:00 ларда Андижон вилояти Андижон тумани ҳудудида Асака туманида яшовчи Х.М. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан ошириб бошқарган.

Оқибатда, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада, “Нексия-3” русумли автомашина йўловчилари И.Ж. ва Н.П.лар тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси М.Б.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

“Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда белгиланган тезлик талабларига қаий риоя этинг. Тезликни меъёридан ошириб ўзингиз ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остида қолдирманг. Унутманг! сизни уйда фарзандларингиз, ота-онангиз, яқинларингиз кутади. Ҳар доим йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг”, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас