Коронавирус қурбонлари ҳақида сўнгги маълумот берилди

Бир кунда 121 киши вафот этди, оғир аҳволдаги беморлар сони кунига 2174 кишига кўпайди.

Хитойда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 63,8 мингдан ошди, шундан 1 380 киши вафот этди, 6 723 киши шифохонадан даволаниб чиқди. Бу ҳақда ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар берди.

Давлат қўмитаси аввалроқ мамлакат бўйлаб 1367 коронавирус қурбонлари ҳақида хабар қилган эди, пайшанба кундаги статистикада 121 нафар янги ўлим қайд этилган. Расмийлар аввалги маълумотларга ҳақиқатга мос келмаслиги, Хубэй провинциясида хато қилиб 108 қурбонни икки марта ҳисоблаганликлари билан изоҳлашди.

13 феврал ярим тунда (14 февралга ўтар кечаси) давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси 31 вилоятдан 63 851 та коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан пневмония тасдиқланган ҳолатлари тўғрисида маълумот олди.Шундан 55 748 кишибеморбўлиб (10 204 киши оғир аҳволда), 6 723 кишишифохонадан чиқарилди ва 1 380 киши вафотэтди (Хубэй тўғрисидаги маълумотлар такрорланаётганлиги сабаблиқурбонлар108нафарга камайди)”, дейилади баёнотда.

Коронавирусни юқтириш ҳолати Гонконгда 53 (улардан бири вафот этди, яна бири тузалди), Макаода 10 кишида аниқланди (уларнинг уч нафари шифохонадан чиқарилди), Тайванда 18 киши вирусни юқтирган (улардан фақат бир нафари тузалди).

Ҳозирги вақтда касаллар билан яқин алоқада бўлган деярли 178 минг киши кузатув остида. Сўнгги кун давомида 590 янги инфекция ҳолати аниқланди, 1081 киши касалхонадан чиқарилди, бир кунда 121 киши вафот этди, оғир аҳволдаги беморлар сони кунига 2174 кишига кўпайди.

Хитойдан ташқарида янги коронавирус билан касалланганлар сони 505 нафарга етди, бу Хитойнинг ўзида бўлган ҳолатларнинг 1% дан кам.

2019 йил 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмида Хубэй провинцияси Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу 2019-nCoV коронавирус. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги турига Хитойда расмий ном берди - COVID-2019.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас