Шавкат Мирзиёев Туркияга боради

Ушбу ташриф президентнинг Туркияга давлат раҳбари сифатидаги иккинчи ташрифи бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта расмий ташриф билан Туркияга боради. Ушбу ташриф президентнинг Туркияга давлат раҳбари сифатидаги иккинчи ташрифи бўлади.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев илк бор 2017 йилнинг октябрь ойида давлат ташрифи билан Туркияга борган эди. Ўшанда музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниб, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар учун қулай шароитлар яратиш, сайёҳлар алмашинуви ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланган эди.

Ташрифнинг аниқ санаси ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас