Японияда коронавируснинг илк қурбони қайд этилди

Токиодан узоқ бўлмаган Канагава префектурасида 80 ёшли аёл вафот этган.

Японияда янги коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Токиодан узоқ бўлмаган Канагава префектурасида 80 ёшли аёл вафот этган.

Японияда янги Covid-19 коронавируси билан касалланганлар умумий сони ҳозирда 250 нафарга етган. Уларнинг аксарияти Япониянинг Йокогама шаҳри портида карантиндаги Американинг Diamond Princess круиз кемаси йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳисобланади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас