Тошкент шаҳар божхона бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Президент ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда ДБҚ раисига қатор топшириқлар берганди.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг 2020 йил 12 февралдаги буйруқларига биноан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Божхона хизмати подполковниги Муратов Бахтиёр Шавкатович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб,

http://customs.uz/uploads/0bd4e29e-71d2-c0b3-5f4b-fe7067197e58_media_1244.png

Божхона хизмати подполковниги Салимжонов Нодирбек Рахимжонович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб,

http://customs.uz/uploads/2b539d37-d3fe-3510-d29e-5ef9a8da6a1c_media_.jpg

Божхона хизмати майори Усманов Нодирбек Нохиджонович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб,

http://customs.uz/uploads/63f2f83e-3fba-7970-9e55-1d3cda61442c_media_.jpg

Божхона хизмати майори Худоёров Шерзод Шакиржонович Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб,

http://customs.uz/uploads/d67b25d5-ce0c-5dab-c6d0-4dfa40b9ac88_media_.jpg

Божхона хизмати майори Якубов Атахон Назирбоевич Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона тўловлари бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб,

http://customs.uz/uploads/970d4286-a75b-c502-9864-88d5b33ca0bb_media_.jpg

Божхона хизмати подполковниги Рахметов Сайдимуротхон Махамедович Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Кадрлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

http://customs.uz/uploads/d16ffde5-5264-f21f-da47-05b96df643b4_media_.jpg

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 февралда ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда ДБҚ раисига қатор топшириқлар берганди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас