Ўзбекистонда контрабандага қарши курашиш тезкор ходими қамоққа олинди, уни ДХХ тергов қилмоқда

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили С.Ш.З. хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этганликда айбланмоқда.

Юнусобод туман суди божхона бошқармаси тезкор ходими С.Ш.З. қамоққа олиш бўйича ажрим чиқарди. Бу ҳақда Jahon.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили лавозимида ишлаган С.Ш.З. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармасида тергов қилинмоқда.

Унга нисбатан, 16/19-1511-сонли, 74/19-23-сонли жиноят ишлари очилган бўлиб, айни мана шу жиноят ишлари доирасида унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди гумонланувчини қамоққа олиш борасида ажрим чиқарган. Ш.С.З. бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этганликда айбланмоқда.

У Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган “Темир Сервис Плюс” МЧЖнинг ТИР паркига бориб, у ерда гўёки тезкор тадбир ўтказилаётганлигини айтиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали кириб келиб, Республика ҳудудидан Тожикистон Республикаси томон транзит тарзда ҳаракатланган.

Қозоғистон фуқароси В.Рахманенконинг бошқарувидаги Қозоғистон давлат раками В 560 OVN, тиркама рақами 9735ВС бўлган Volvo русумли юк автотранспорт воситасини парк ҳудудидан номаълум томонга ноқонуний равишда олиб чиқиб кетган.

Нашрнинг маълумотига кўр, ноқонуний деб айтилаётган ҳаракати ортидан унга нисбатан жиноят иши очилган бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас