Фото: Россия Ўзбекистонга 4 дона жанговар вертолёт етказиб берди

Россия Ўзбекистонга умумий ҳисобда 12 дона Ми-35М транспорт-жанговар вертолётларини етказиб беради.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ихтиёрига 4 дона Ми-35М вертолёти етказиб берилди. Айни вақтда вертолётлар “Тошкент халқаро аэропорти”да турибди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” Telegram-канал хабар берган.

Келишувларга кўра, икки йил давомида Россия Ўзбекистонга умумий ҳисобда 12 дона Ми-35М транспорт-жанговар вертолётларини етказиб беради.

https://cdn1.img.sputniknews-uz.com/images/1346/29/13462914.jpg

Биринчи тўртта вертолёт 2019 йил тўртинчи чоракда етказиб берилганди. Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати маълумотларига кўра, Ми-35М вертолётларини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити асосида амалга оширилмоқда.

Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.

https://cdn1.img.sputniknews-uz.com/images/1346/25/13462586.jpg

Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Ми-35М вертолётларида ҳарбий хизматчилар ва техникани ташиш мумкин.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас