Блогер амалдорга таҳдид қилиб, пул олгани учун ҳибсга олинди

Блогерга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Россиялик блогер Дмитрий Свиридов Москва вилояти Королёв шаҳри маъмурияти вакилидан пул ундиришда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Lenta.ru хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Демон Чаннел” телеграм канали асосчиси Дмитрий Свиридов амалдордан 800 минг рубл талаб қилган, акс ҳолда интернетда баъзи ҳақоратли маълумотларни тарқатиш билан таҳдид қилган.

Телеграмдаги “Опер Мергед” канали хабарига кўра, терговчилар блогерни Москвадаги кафелардаги тезкор-қидирув тадбирида пул олаётган пайтда ушлашган. Блогерга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Aввалроқ, тюменлик блоггер Aлексей Кунгуров нотўғри сарлавҳа остида мақола тарқатгани учун 15 кунлик ҳибсга олинган эди. Ушбу жиноят Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексининг 20.3.1-моддасида қайд этилган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас