Ўзбекистонда “Россия шпионлари”нинг суди бошланди. Улар давлат сирларини Кремлга сотганликда айбланмоқда

Тошкент шаҳрида ДХХ ва Мудофаа вазирлигининг ўндан зиëд зобити давлатга хиëнатда айбланиб, судга тортилди.

Суд айбловида айтилишича, улар Россия ёки унинг вакилларига жосуслик йўли билан давлат сирларини ошкор қилиш, Ўзбекистонга қарши душманлик ҳаракатларини амалга оширишда Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, хавфсизлиги, мудофааси ва иқтисодиётига зарар етказиш учун қасддан қилинган ҳаракатларни амалга оширган.

Шу муносабат билан 10 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод суди биносида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар ва халқаро муносабатлар институти собиқ директори¸ 61 яшар сиëсатшунос Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг собиқ директори Рафик Сайфулин устидан ëпиқ суд мажлиси бошланган.

Сайфулин ишини Ўзбекистон ҳарбий суди ҳакамлари кўриб чиқаётгани айтилмоқда. Рафик Сайфулин Ўзбекистон Жиноят кодексининг 157-моддаси - давлатга хоинлик қилишда айбланган. Сайфулин билан бирга ўнга яқин собиқ ҳарбий ҳам Россия фойдасига жосуслик қилиш¸ давлат сирларини фош қилиш ва бошқа жиноятларда айбланиб, судга тортилган.

Рафик Сайфулин 1994 йилдан 1995 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Статистика қўмитасида ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар ва халқаро муносабатлар институтининг директори сифатида фаолият юритган.

Қамоққа олиниб иши судга оширилганлар орасида Ўзбекистон қуролли кучлари бирлашган штаби бошқарма бошлиғи Акбар Ярбабаев ҳам бор. Ярбабаев ҳам Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 157-моддасида кўзда тутилган жиноят - давлатга хоинлик қилишда айбланмоқда.

Ўзбекистон қуролли кучлари бирлашган штаби бошқарма бошлиғи Акбар Ярбабаев 2006 йилнинг 26 августида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов томонидан “Шон-Шараф” ордени билан мукофотланган.

Судланувчилар 20 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Рафик Сайфулин, Акбар Ярбабев ва шахси ҳозирча очиқланмаган бошқа собиқ ҳарбийлар устидан бораëтган маҳкама кейинги мажлисининг қачон бўлиши¸ ҳукмнинг қачон эълон қилиниши ҳозирча маълум эмас.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас