Даҳшатли ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Қорақалпоғистонда фожиали ЙТҲ содир бўлди, “Матиз” машинаси МАN юк автомашинаси билан тўқнашиши натижасида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 12 февраль соат 11.30 ларда 1984 й.т. А.Б. ўзининг бошқарувидаги “Матиз” Абай ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 йўлининг 645-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, 1987 й.т. Ш.Т. бошқарувидаги МАN юк автомашинаси билан тўқнашув содир этиши натижасида юк автомашинаси йўл четига ағдарилган.

https://iiv.uz/filenews/3c4cf94824adf41494f9c7c801523e60.png

Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси А.Б., йўловчилари 1990 й.т. С.Мамутова, 2019 й.т. М.Қ. ҳамда 1965 й.т. Т.Р.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, “Матиз” автомашинасининг қолган йўловчилари, 1989 й.т. С.С., 2000 й.т. Д.Қ. ҳамда МАN юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Тлар жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

https://iiv.uz/filenews/eaa3d84192bb061ecf9e1c65e064c642.png

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://iiv.uz/filenews/33e56c1b798186792f4f030e07a97d01.png

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас