Мурадов Ҳабиб Нурмагомедов билан бир кечада октагонга кўтарилади

Бугун Маҳмуд бўлажак жанг шартномасига имзо чеккан.

Ўзбекистонлик илк UFC жангчиси Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди.

Спортчининг айтишича, Маҳмуд Мурадов жорий йилнинг 18 апрел куни АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳарчасида ташкил этиладиган UFC 249 турнирида октагонга кўтарилади.

Бугун Маҳмуд бўлажак жанг шартномасига имзо чеккан. Ҳозирча унинг рақиби аниқ эмас.

Маълумот учун, UFC 249 оқшомининг марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов промоушендаги асосий рақиби Тони Фергюсонга қарши жанг ўтказади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас