Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер Ўзбекистонга келди

Навбатдаги жаҳон чемпионати 2021 йили Тошкентда ташкил этиш режалаштирилмоқда. Мусобақа кўп тармоқли, муҳташам “Ҳумо Арена”да ўтказилади.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақида Халқаро дзюдо федерацияси раиси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Мариус Визер ташрифидан мақсад - Ўзбекистон ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, икки томонлама Меморандум имзолаш ва энг муҳими 2021 йили катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати мезбонлигини мамлакатимизга топширишдан иборатдир”, дейилган хабарда. 

http://olympic.uz/wp-content/uploads/2020/01/photo_2020-01-15_03-22-10-1024x711.jpg

Навбатдаги жаҳон чемпионати 2021 йили Тошкентда ташкил этиш режалаштирилмоқда. Мусобақа кўп тармоқли, муҳташам “Ҳумо Арена”да ўтказилади.

Нуфузли мусобақа мезбонлигини Тошкентга берилиши ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Ўтган йили айнан “Ҳумо Арена”да Тошкент Гран-приси юқори савияда, муваффақиятли тарзда ўтказилганди. Бунга иштирокчи давлат расмий делегатлари, мураббийлар, спортчилар ва табиийки IJF мутасаддилари ҳам ижобий баҳо беришган эди.

http://olympic.uz/wp-content/uploads/2020/01/photo_2020-01-15_03-22-09-1024x647.jpg

Мариус Визер 15 январь куни соат 14:00дан бошлаб Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2021 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳамда IJFнинг йиллик Конгрессини Тошкентда ўтказиш бўйича шартнома имзоланади.

Кейин Халқаро дзюдо федерациясининг “Дзюдо мактабларда” дастури юзасидан Меморандумга имзо чекилади. Шартнома имзоланишида биздан Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Халқ таълими вазирликлари мутасаддилари иштирок этишади.

Шундан сўнг Мариус Визер иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Унда IJF президенти тадбирда ҳозир бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига атрофлича жавоб беради.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас