“Навбаҳор” Азим Аҳмедов билан янги шартнома имзолади

“Навбаҳор” ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда “лочинлар” ўзларининг расмий телеграм саҳифаларида маълум қилди, шартнома муддати бир йилга мўлжалланган.

“Яқиндагина 28 ёшли қарши олган Азимжон Аҳмедовнинг “Навбаҳор” билан шартномаси муддати ўтган йили якунига етганди. У куни кеча “лочинлар” билан янги шартнома имзолади.

Энди тажрибали футболчи 2020 йилги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади”, - деб ёзди “Навбаҳор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас