“Амирсой”нинг биринчи қурбони дафн қилинди

Александр Ли чанғи учиш вақтида трасса ташқарисига учиб чиқиб кетган ва жонсиз ҳолатда топилган.

Тошкент шаҳрида 7 январь куни Чимёндаги “Амирсой”  тоғ-чанғи курортида ҳалок бўлган Алесандр Ли дафн қилинди. Александр Ли чанғи учиш вақтида трасса ташқарисига учиб чиқиб кетган ва жонсиз ҳолатда топилган.

http://effect.uz/uploads/news/yangi_papka/sasha.jpg

Марҳумнинг дўстлари ва яқинлари унинг ўлимида курорт маъмуриятини айбламоқда. Уларнинг айтишларича, курортда панжара ўрнатилмагани учун ҳам Саша трасса четига чиқиб кетган, уни топиш учун эса 2 соат вақт сарфланган.

Александр Ли оиладаги ягона ўғил бўлган. Унинг яқинлари курорт раҳбарияти хавфсизлик масаласига бефарқ қараганлари, кичик бир деталь марҳумнинг тақдирини бошқа томонга буриши мумкин эканлигини таъкидлашмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас