Машҳур дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилди

Маълумотларга кўра, қотиллик Яшнобод туманида содир бўлган.

Ўзбекистонлик таниқли дизайнер ва хореограф Нариман Григорян бугун тунда Тошкентда ўлдириб кетилди. Маълумотларга кўра, қотиллик Яшнобод туманида содир бўлган. 

Нариман Григорян таниқли дизайнер ҳамда хореограф бўлиб, халқаро кўргазмалар, фестивал ва танловларда иштирок этган. 2004-2008 йиллар давомида Ўзбекистон Хореография академиясида таҳсил олган ижодкор халқаро рақс мусобақаларида Ўзбекистон номидан қатнашадиган ягона ҳакам саналган.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас