Ўзбекистонда 7 кун совуқ бўлади

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кучсиз қор ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази мазкур ҳафта сўнгига қадар Ўзбекистонда об-ҳавонинг қандай бўлишини антициклоннинг совуқ чегараси белгилаши ҳақида маълум қилди.

Бутун текислик ҳудудда об-ҳаво қуруқ ва совуқ бўлади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кучсиз қор ёғиши кутилмоқда. 

Шу кунларда ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади, бу январь ўртаси учун ҳарорат меъёрларидан 3-5 даражага паст кўрсаткич дея баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас