Уйлар пала-партиш қурилганми ёки...?

Фойдаланувчилардан бири мазкур суратлар Нукусда олинганини айтиб ўтган.

Facebook ижтимоий тармоғи орқали фойдаланувчилар томонидан тураржой биноларидаги камчиликлар яққол акс этган суратлар эълон қилинмоқда.

Фойдаланувчилардан бири мазкур суратлар Нукусда олинганини айтиб ўтган.

Маълум бўлишича, тураржой биноси Дўстназаров ҳамда Амир Темур кўчалари кесишмасида жойлашган, унинг ташқи томонида йирик ёриқлар мавжуд. Ёриқ уйнинг биринчи қаватидан бешинчи қаватига қадар чўзилган.

Айрим фойдаланувчилар эса девор устидаги ёриқнинг қўрқинчли томони йўқ эканлигини таъкидламоқдалар.

Интернет фойдаланувчилари ёриқларнинг қўрқинчли томони йўқ бўлгани билан улар биноларнинг ташқи кўринишига зарар етказаётгани ва ушбу муаммони ҳал қилиш кераклигини кенг муҳокама қилишган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас