Петербурглик ўспирин ўзбекистонлик ўгай отасининг қотилига айланди

Ҳодиса жорий йилнинг 11 январь куни тунда содир бўлган.

Петербург полицияси томонидан 2004 йилда туғилган ўспирин қўлга олинди. У келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган ўгай отасини ўлдиришда айбланмоқда.

Ҳодиса жорий йилнинг 11 январь куни тунда содир бўлган. Спиртли ичимлик истеъмол қилган ўсмир кўп қаватли тураржой подъездида ўгай отаси билан урушиб қолган ва унга пичоқ билан бир неча бор зарба берган.

Олинган жароҳатлар натижасида 1973 йилда туғилган ўзбекистонлик эркак тез тиббий ёрдам хизмати етиб келгунига қадар ҳалок бўлди. Айни вақтда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас