Талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қачонгача қабул қилинади?

Ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинган аризалар 2020 йилнинг 25 январь санасидан 15 февралга қадар кўриб чиқилади.

2019 йилнинг 20 декабрь санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилувчи ишчи гуруҳлар фаолият бошлаганидан хабарингиз бор. 

Маълумот учун, аризалар 2020 йилнинг 20 январь кунига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Якшанба – дам олиш куни, шанба куни эса ишчи гуруҳлар соат 9:00 дан 15:00 га қадар ишлашади. 

Талабалар ўқишини кўчириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати билан танишинг: 

  1. Ариза;
  2. Паспорт нусхаси;
  3. Рейтинг дафтари ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха. 

Ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинган аризалар 2020 йилнинг 25 январь санасидан 15 февралга қадар кўриб чиқилади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас