Инстаграмда янги функциялар пайдо бўлди

Trimming функцияси ёрдамида роликлар давомийлигини созлаш имконияти пайдо бўлди.

Facebook муаллифларига тегишли бўлган Инстаграм ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар томонидан талабгир бўлган янги Boomerang функциясини тақдим қилди. Ушбу илова кичик роликлар яратиш учун хизмат қилади.

Boomerang иловасининг янги версияси видеороликларга ишлов беришда қўшимча эффектлар, секинлаштириш, объектларни тезкор равишда ҳаракатлантириш усули ва хиралаштириш каби имкониятларни тақдим қилади.

Trimming функцияси ёрдамида эса роликлар давомийлигини созлаш имконияти пайдо бўлди.

Янгилик тез орада барча Инстаграм иловаларида бевосита пайдо бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас