Шавкат Мирзиёев Италияга боради

Мазкур ташриф Шавкат Мирзиёевнинг президентлик давридаги Италияга илк сафари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг январь ойи охирларига расмий ташриф билан Италияга бориши кутилмоқда. Мазкур ташриф Шавкат Мирзиёевнинг президентлик давридаги Италияга илк сафари бўлгани сабабли ҳам ўта муҳим дея баҳоланмоқда. 

Ташриф мобайнида Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла, Бош вазир Жузеппе Конте билан музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича режалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Италиянинг бизнес доиралари вакиллари, йирик компания раҳбарлари билан ҳам мулоқот қилиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас