Фуқаронинг уйидан “Қизил китоб”га кирган ҳайвонлар топилди

Ангор туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан ўта ноёб ҳайвонлар топилди.

Сурхондарё вилояти Ангор туманида истиқомат қилувчи А.Н. исмли фуқаронинг уйидан ноқонуний равишда сақланаётган ўта ноёб ҳайвонлар, жумладан 1 бош морхўр, 1 бош Бухоро қўйи топилди. Ушбу жониворлар Қизил китобга киритилган.

Маълумот учун, мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Ангор туманида ўтказилган қӯшма рейд тадбири давомида аниқланган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас