“Барселона” Кике Сетьенни мураббийликка тайинлади

Каталониянинг “Барселона” клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.

Унга кўра, “Барселона”ни аввалроқ “Бетис”да ишлаган Кике Сетьен бошқаради. Сетьен Каталония клуби билан 2022 йилгача бўлган шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, Сетьен бунгача “Барса”да ишлаб, истеъфога чиқарилган Эрнесто Вальверде ўрнини эгаллади. 61 ёшли Кике Сетьен мураббийлик фаолияти давомида ҳеч қандай соврин ютмаган.

https://pbs.twimg.com/media/EOMezNkXsAI-PGg?format=jpg&name=small

Каталонлар Вальверде билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишди. “Барса” 2003 йилдан бери илк марта мураббийни мавсум ўртасида алмаштирди.

Ўшанда “Барселона” 1-ўриндаги рақобатчисидан 20 очко ортда қолиб кетган нидерландиялик Луи ван Гални бўшатган эди. Натижада “Барселона” бундан 17 йил аввалги мавсумни 6-ўринда якунлаган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас