МИБ фуқаронинг 119 миллион ҳақини олишда ёрдам берди

Фуқаро М.Шукурова 14.02.2018 йилдан буён фуқаро З.Бобомуротовадан олган 119,1 млн. сўмлик омонатини қайтармай келган.

Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи қарздордан шу туманда яшовчи аризачининг 119,1 млн. сўмлик омонати ундириб берилди. Бу ҳақда Республика Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, фуқаро М.Шукурова 14.02.2018 йилдан буён фуқаро З.Бобомуротовадан олган  119,1 млн. сўмлик омонатини қайтармай келган.

Денов туманлараро судининг 14.02.2018 йилдаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Термиз шаҳар бўлимида ижро иши юритилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилиб, олинган жавоб хатларида қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланган. Шунга кўра қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинчалик чекланган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, ижро ҳужжатида кўрсатилган 119,1 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси тўлиқ ундирилиб берилган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас