Вальверде ўрнини эгаллайдиган мураббийлар номзоди эълон қилди

“Барселона” истеъфога чиқиш арафасида турган Эрнесто Вальверде ўрнига бирданига бир нечта мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда.

Ушбу лавозимга асосий номзод сифатида “Бетис”нинг собиқ мураббийи Кике Сетьен деб таъкидламоқда As нашри.

У бир неча бор “Барса” вакиллари билан алоқага чиққан, унинг агенти музокара ўтказиш учун Барселонага учиб келди.

Маурисио Почеттино мураббий бўлиш эҳтимоли кам, яна бир номзод сифатида “Барселона Б” мураббийи Гарсия Пимьента ҳам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас