Telegram ҳақида 13 қизиқ саволга аниқ жавоб!

Хабарлашув иловаси бўлмиш Telegram бор-йўғи бир неча йил олдин чиққан бўлишига қарамай, анча уфқларни забт эта олди.

Асосий рақиби WhatsApp'ни Facebook сотиб олиши билан, аслида, Германияда яратилган Telegram'нинг фойдаланувчилари сони кескин ошиб кетди.

WhatsApp'га муваффақиятли муқобил бўла олган Telegram Павел ва Николай Дуровлар томонидан яратилган. Маълумот учун, Дуровлар Россиянинг энг катта ижтимоий тармоқларидан бўлган VKontakte'нинг яратувчиси ҳам ҳисобланади.

Telegram ҳақида қисқача:

Веб-сайти: telegram.org;
Асос солинган санаси: 2013 йил, март;
Асосчилари: Николай ва Павел Дуровлар;
Штаб-квартираси: Лондон, Бирлашган Қироллик (қонуний қароргоҳи);
Оператив маркази: Дубай, БАА.

Қуйида 2013 йилда яратилган Telegram ҳақидаги 13 саволга 13 жавобни келтириб ўтамиз. Келтирилган маълумотларнинг баъзилари бироз эскилигини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз.

1. Telegram фойдаланувчилари сони қанча?

2019 йил 19 августдаги маълумотга кўра, 365 миллион.

2. Telegram орқали кунига қанча хабар юборилади?

2016 йил 23 февралдаги маълумотга кўра, 15 миллиард.

3. Ҳар бир фойдаланувчи кунига қанча хабар ёзади?

Назарий жиҳатдан, 150 та.

4. Telegram рекламага қанча маблағ сарфлаган?

2014 йил 8 декабрдаги маълумотларга кўра, 0 доллар.

5. Telegram'га ҳафтасига ўртача қанча янги фойдаланувчи қўшилади?

2014 йил 8 декабрдаги маълумотга кўра, 1 миллион.

6. Telegram'га кунига ўртача қанча янги фойдаланувчи қўшилади?

2016 йил 23 февралдаги маълумотга кўра, 350 мингта.

7. WhatsApp Facebook томонидан сотиб олинганидан бир неча кун ўтиб қанча одам Telegram'ни юклаб олган?

8 миллион.

8. 2019 йил мартда Facebook ишламай қолган даврда Telegram'га қанча янги фойдаланувчи қўшилган?

3 миллион.

9. Жанубий Кореяда қанча одам Telegram'дан фойдаланади?

2014 йил 26 октябрдаги маълумотга кўра, 1.71 миллион.

10. Гонгконгда қанча одам Telegram'дан фойдаланади?

2019 йил 1 августдаги маълумотга кўра, 1.7 миллион.

https://static.terabayt.uz/post/5d9389b52fec2.jpg

11. Бразилия

WhatsApp'ни вақтинчалик блоклаганидан бошлаб кейинги 24 соат ичида Telegram'га қанча янги фойдаланувчи қўшилган?

5.7 миллион.

12. Telegram фойдаланувчиларининг қанчаси Android қурилмаси ишлатади?

2017 йил 3 январдаги маълумотга кўра, 85% и.

13. Telegram нечта тилда мавжуд?

2019 йил 1 октябрдаги маълумотга кўра, 14 та тилда.

Манба: Terabayt

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас