Валверде истеъфога чиқди

Хави “Барселона”га кайтадиган кўринади.

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде эгаллаб турган лавозимидан истеъфога чиқарилди.

ESPN нашрининг хабар беришича, 55 ёшли мутахассис раҳбарият билан учрашган ва учрашув жараёнида ўзаро келишилган ҳолда шартномани бекор қилишга келишиб олган. Яқин вақт ичида Валвердени истеъфоси ҳақида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде “Барселона”ни 2017 йил қўл остига олган, унинг қўл остида “кўк-анорранглилар” билан икки маротаба Испания чемпиони бўлди.

Маълумот ўрнида, “Барселона” жорий мавсум турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас