Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев мазкур лавозимга қайтадан тасдиқланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Тошкент шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев мазкур лавозимга қайтадан тасдиқлангани ҳақида маълум қилди. 

Хабар берилишича, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Ортиқхўжаев Жаҳонгир Абидовичнинг номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномани ўқиб эшиттирган.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас