Ислом Каримов Гулнорани нега қаматган эди?

Гулнора Каримова отасининг сиёсатида ягона ва ҳалокатли “тирқишни” очган.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова устидан Тошкентда ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтгани ҳеч кимга сир эмас. Гулнора Каримова отаси тириклик вақтларидаёқ озодликдан маҳрум қилинган эди.

Биринчи Президент нима учун ўз қизини қаматган эди?

Ислом Каримов бу ҳодиса унинг нуфузи ва обрўсига катта зарба беришини жуда яхши билган. Аслини олганда, Гулнора Каримованинг жиноий ишлари ошкор бўлган вақти президентнинг истеъфога чиқиши тахмин қилинган ҳам бўлиши мумкин. Аммо, барчаси бутунлай ўзгариб кетди...

Ҳодисалар муқаддимаси 2005 йилнинг май ойида бошланди. Ўша вақтларда америкаликлар Андижондаги ҳодисаларга бош-қош бўлганча, Каримов ҳокимиятини ағдаришга қарор қилганлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Қўшни Қирғизистондан юзлаб ҳарбийлар келди, ишга Ғарб нашрлари ҳам аралашди. Қарши ва Бишкекда жойлашган АҚШнинг ҳарбий базаларда вазиятни назорат қилиш учун яхши имконият бўлган, улардан фойдаланиб қолиш эса АҚШнинг бош мақсади эди. Аммо, сиёсат борасида қатъиятли бўлган президент Америка режаларини пучга чиқарди.

Исён, кутилгандек сулҳ асосида эмас, қурол ва куч ёрдамида бостирилди. Европа ва АҚШ томонидан “куч ишлатилгани” ҳақида бонг урилди, санкциялар қўлланди, шу тариқа охири нима билан тугаши маълум бўлган “халқаро тергов”ни бошлаш талаб қилинди.

Аввалроқ кичик Буш жаноблари билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида декларация имзолаган Ислом Каримов Хонободда жойлашган америкаликлар авиабазасидан барча ҳарбийларни қувиб солди. Айнан мана шу нарса Оқ уйнинг “юрагига ҳанжар каби қадалган эди”. Оқ уй Ислом Каримовни айнан мана шу иш учун жазолаш, таъбир жоиз бўлса қасос олишга урина бошлади. Шу тариқа АҚШ босими остида Швейцариянинг банклари сирларни ошкор қилди. 

Футбол мутасаддиларига тегишли бўлган барча молиявий ҳужжатлар стол устига келтириб қўйилганда ФИФА раҳбариятининг қандай аҳволга тушиб қолганини эслай оласизми?

Иқтисодий ўйинларда хали “пихини ёрмаган” Гулнора Каримова масаласига келганда зарба унинг отасига ҳам бориб тегиши аниқ эди. Президентнинг тўнғич қизи билан боғлиқ бўлган можаро тез орада халқаро миқёсида шов-шув бўлиб кетди.

“Вымпелком”, “МТС” ва Ucell компаниялари томонидан Гулнора Каримовага “ҳимоя” учун берилган бир неча миллионлик пора масаласи барчанинг оғзига тушди. Бу нарсаларнинг бари энг аввало Ислом Каримовнинг нуфузига зарар етказар эди.

Ўша вақтларда Ўзбекистон давлат даражасидаги коррупция масаласи учун ўта оғир санкциялага дуч келган. Ислом Каримов эса ўз обрўси масаласини нари суриб бўлса ҳам барчасига нисбатан қатъий чора кўриши керак эди. 

Гулнора Каримова, унинг “ўнг қўли” бўлмиш, Гаяне Авакян “севимли дўсти” Рустам Мадумаровларнинг бари устидан суд жараёни бошланди. Уларнинг ҳар бирига 10 йилдан қамоқ жазоси берилди. Гулнора Каримова эса шаҳар четидаги қароргоҳга уй қамоғи учун юборилди.

Ушбу ишларнинг барчаси жуда тезлик билан амалга оширилган бўлса ҳам, жамият барчасини жуда яхши биларди. Ноқобил фарзанд ортидан отасининг кўп йиллик меҳнати ва нуфузига путур етгани ҳам рост. Ушбу ҳодисаларнинг бари Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг юрагига катта зарба бўлгани ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ислом Абдуғаниевич 2016 йилнинг августида юрак ҳуружига учради...

Балки, Гулнора Каримова барчасини ўз вақтида тўғирлаш учун ҳаракат қилганида бугун озодликка чиққан ҳам бўлармиди?

Бироқ, у қайсарлик билан ўз айбини тан олмай тураверди, буни исботлаш учун хорижлик адвокатлар кучига таянди, “барчасини ўзи ишлаб топганини” қайта ва қайта такрорлади. Бугунги кунга келиб унга қўйилган айбловлар сони ортиб бормоқда. Ким билади дейсиз, балки унинг соя остида қолаётган бошқа қилмишлари ҳам яна бир нечта жиноят иши учун етарли бўлар...

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас