Ўзбекистонда 2020 йилга қандай ном берилиши тахмин қилинди

2020 йилнинг номи давлат раҳбарининг янги сайланган сенатор ва депутатларга йўллаган мурожаатида расман эълон қилинади.

Ўзбекистонда 2020 йилга қандай ном берилиши таҳмин қилинди. Унга кўра, Ўзбекистонда 2020 йилга “Иқтисодий ўсиш ва оммавий ахборотни ривожлантириш йили” номи берилади.

2019 йилга ном бериш жараёни 2018 йилнинг 28 декабрь куни бўлиб ўтган эди ва жорий йилга президент Шавкат Мирзиёев  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дея ном бериш таклифини илгари сурган эди.

2020 йилга қандай ном бериш таҳмини ижтимоий тармоқларда тарқалган қуйидаги сурат ортидан келиб чиққан.

http://effect.uz/uploads/news/yangi_papka/2020.jpg 

Маълумот ўрнида, анъанага кўра, Ўзбекистонда йилларга ном берилади ва йил давомида шу номдан келиб чиқиб, маълум бир соҳага эътибор кучайтирилади. 2017 йилгача йил номи Конституция байрамидаги Президент маърузасида эълон қилинарди. 2017-2018 йилларда Президент ўзининг парламентга мурожаатномасида келгуси йил номини маълум қилди.

Жорий йилда ҳам 2020 йилнинг номи давлат раҳбарининг янги сайланган сенатор ва депутатларга йўллаган мурожаатида расман эълон қилинади. Айни вақтда президентнинг Парламентга қиладиган мурожаати тайёр бўлган. Янги парламент сайланиши билан, январь ойи ўрталарида ушбу тадбир ўтказилади.

Шу йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси учун сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, 150 депутатлик парламентга 125 депутат сайланди, 5 январь куни 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас