Қамчиқ довони ва Чимён тоғ зонасида кўчки хавфи эълон қилинади

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

19 декабрдан 23 декабрь кунигача ва 23 декабрь куни ҳам Ўзбекистон Республикаси тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинади. Маълум қилинишича, 2019 йил 19 декабрь маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20 декабрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида кўчки хавфи эълон қилинади.

2019 йил 21-22 декабрда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-23 м.гача  кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида фавқулотда вазият юзага келган бўлиб, натижада 6 кишининг жасади тупроғ остидан олиб чиқилди. Уларнинг 4 нафари қашқадарёлик, 2 нафари самарқандлик ишчилар бўлган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас