Тоштурди Тўраев: “Ерқўрғон” бозорида ёпилган кириш-чиқиш йўллари фақат бир шарт билан қайта очилади

Рейтинги бўйича Тошкентдаги “Қўйлиқ” бозориданда юқори турадиган “Ерқўрғон” бозори 10 гектардан ортиқ ер майдонида жойлашган бўлиб, яқинда ушбу майдоннинг 1,67 гектар ҳудуди “Севинч” савдо мажмуасига ажратиб берилган. Бозор иккига бўлингач, ҳар бир бозорнинг эгалари ўртасидаги кичик зиддият туфайли икки бозорни бир-бири билан боғлайдиган кириш-чиқиш йўллари Тоштурди Тўраев ташкилотчилиги томонидан ёпиб қўйилган.

Қарши шаҳридаги Ерқўрғон бозори раиси Тоштурди Тўраев яқинда бозор ҳудудидаги ёпилган йўллар қайта очилишини маълум қилди. Бу ҳақда Тоштурди Тўраев Effect.uz ахборот агентлиги мухбирлари билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.

“Бозордаги панжара билан ёпилган кириш-чиқиш йўлларининг ёпилиши вақтинчалик ҳолат. Қўшни бозорга ўтадиган йўлларнинг ёпилиши сабаби шуки, “Севинч” савдо мажмуасининг очилиши чўзилмоқда ҳамда асли автомашиналар турар жойи бўлган ҳудудда машиналар эмас ўзини тадбиркор деб атайдиган фуқаролар истаганини сотмоқд. Улар 5-10 минг сўм чек тўлашни баҳона қилиб ўзини тадбиркорман деб атайди. Айнан мана шундай қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар сабаб кириш-чиқиш йўллари ёпиб қўйилди.

Мен қўшни бозор раиси Шокир Тўраев билан суҳбатлашганимда ҳам айтганман: қачон ноқонуний тадбиркорларни қонуний равишда йўлга қўйиб, уларни қонуний жойларга ўтказмагунингизга қадар кириш-чиқиш йўллари ёпиқ бўлади. Қачон биз айтган талаблар бажарилади шунда йўллар очилади ва икки бозорнинг савдоси кескин даражада ошади.

Биз ҳам ўз хавфсизлигимизни ўйлаймиз, қўшни бозордан истаган одам бозоримизга кириб келишини истамаймиз, улар орасида жиноятчилар, шаллақи аёллар ва турли одамлар мавжуд. Шу сабабдан кириш-чиқиш йўлларини ёпганмиз. Ноқонуний тадбиркорликнинг олди олинсин марҳамат йўлларни очиб қўямиз. Шокир Тўраев бугун ноқонуний тадбиркорларни қонуний йўлга ўтказинг, йўлларни бугун очиб бермаган номард бўлсин”, дейди Тоштурди Тўраев.

Маълумот ўрнида, рейтинги бўйича Тошкентдаги “Қўйлиқ” бозориданда юқори турадиган “Ерқўрғон” бозори 10 гектардан ортиқ ер майдонида жойлашган бўлиб, яқинда ушбу майдоннинг 1,67 гектар ҳудуди “Севинч” савдо мажмуасига ажратиб берилган. Бозор иккига бўлингач, ҳар бир бозорнинг эгалари ўртасидаги кичик зиддият туфайли икки бозорни бир-бири билан боғлайдиган кириш-чиқиш йўллари Тоштурди Тўраев ташкилотчилиги томонидан ёпиб қўйилган.

http://effect.uz/uploads/news/effect_uz/sev.jpg

"Севинч" савдо мажмуасининг олд кўриниши, чап томонда ёпиб қўйилган кириш-чиқиш йўли

Айни вақтда бу бозордан иккинчи бозорга ўтадиган фуқаролар фақат колбаса ва сут маҳсулотлари сотиладиган дўкондан қатнашмоқда. Бу ҳолат эса фуқароларга ноқулайлик туғдирмоқда ва шундан сўнг эътирозлар кўпайиб, бозор раислари устидан шикоятлар келиб тушмоқда. Шунингдек, икки бозорнинг савдоси ҳам олдингидек эмас, дейди бозорда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар.

Аввалроқ, Effect.uz ахборот агентлиги мухбирлари хизмат сафари билан Қашқадарёда бўлиб тургани ҳақида хабар берилган эди. Аҳоли мурожаатларини ўрганишни мақсад қилган журналистлар Акмал Эшонхонов, Машҳурбек Назаров ҳамда Бунёджон Норимовлар кеча ушбу бозордаги оғриқли муаммо ҳақида икки бозор раиси билан суҳбатлашиб, уларни ўзаро келиштиришга эришди ва бунгача суратга туширилган материалларни оммага эълон қилишга шошилмаяпти.

Бунинг сабаби икки томон келишди ва танқидий рухда эълон қилиниши кутилаётган материал ҳозирда тайёрланиш жараёнида. Агар томонлар ўртасида келишув бузилиши ҳолати кузатилса,  Effect.uz ахборот агентлиги томонидан тайёрланадиган материал юқори ташкилотлар эътиборига ҳавола қилинади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас